locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

APL. «Тоттенҳэм» дербида «Челси»дан устун келди

Палмер иккинчи сариқ карточка туфайли майдондан четлатилди. Алонсо жамоаси мавсумдаги 3-мағлубиятини қабул қилиб олди.
Футбол
APL. «Тоттенҳэм» дербида «Челси»дан устун келди
photo: gettyimages
Англия Премер-лигаси
24.10.2026, Як.
Челси
0
Тоттенҳэм
2

Англия Премьер-лигаси 8-турининг марказий беллашувида «Челси» ва «Тоттенҳэм» ўзаро беллашди. Унда «шпорлар» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб 77-дақиқада «кўклар» кипери Пендерс ўз дарвозасига гол урди. 80-дақиқада Палмер иккинчи сариқ карточкаси туфайли майдондан четлатилди. 87-дақиқада Тел узоқ масофадан ажойиб гол урди.

Бу натижадан сўнг Де Дзерби жамоаси очколари сонини 9 тага етказиб, 12-ўринга кўтарилди. 13 очкоси бор «Челси» эса 4-поғонада.

АПЛ. 8-тур
Челси — Тоттенҳэм 0:2
Голлар:
Пендерс 77 автогол, Тел 87
Челси: Пендерс, Ачимпонг, Лакруа, Колуилл, Нету (Уэлбек, 88), Кайседо, Хендерсон, Хато (Палестра, 65), Палмер, Кенда (Эстевао, 72), Роджерс.
Тоттенҳэм: Кински, Робертсон (Порро, 65), ван Хекке, Мэддисон (Галлахер, 51), Тел (Дэвис, 89), Грей, Тонали, Фернандеш, Кудус (Кулусевски, 89), Мармуш (Соланке, 65), ван де Вен.
Огоҳлантиришлар: Палмер 71, Нету 79, Роджерс 90+1 – Галлахер 67, ван де Вен 71, Фернандеш 72, Де Дзерби 72.
Четлатиш: Палмер 80.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг