locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шмейхель «МЮ»нинг мағлубиятида Лисандро Мартинесни айблади

Даниялик собиқ футболчи жамоа ўйининига таъсир қилган айбдорлар ҳақида гапирди.
Футбол
Шмейхель «МЮ»нинг мағлубиятида Лисандро Мартинесни айблади
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ дарвозабони Петер Шмейхель «Челси»га қарши учрашувдаги (0:2) мағлубият учун айбдорни аниқлади.

«Бу мағлубият учун барча масъулиятни фақат Мартинес зиммасига юклайман. Унинг бу учрашувдаги ўйини шунчаки даҳшатли бўлди. Бу ҳолатни таърифлаш учун ҳатто сўз топа олмаяпман. Ҳаммаси ақл бовар қилмас даражада. У эса майдонни бошини чайқаганча тарк этди, гўё ҳеч қандай айби йўқдек. Балки мени уни доим танқид қилишда айблашар, аммо жамоа жорий мавсумда ўтказиб юборган кўплаб голларни мисол қилиб келтира оламан. Ўша вазиятларда айнан у асосий айбдор бўлган ва ўз вазифаларини бажармаган.

Менимча, икки ҳафта олдинги хатти-ҳаракатлари ва бугун пенальтига сабаб бўлган эпизоддаги ҳаракатлари унинг «Манчестер Юнайтед» даражасидаги футболчи эмаслигини кўрсатмоқда», — дея Шмейхельнинг сўзларини Goal нашри келтирмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг