locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Араухо: «Бизни чемпионга қарши оғир баҳс кутмоқда»

«Ливерпуль» — «Арсенал» учрашуви бугун, 1 ноябрь куни «Энфилд» стадионида бўлиб ўтади.
Футбол
Араухо: «Бизни чемпионга қарши оғир баҳс кутмоқда»
Фото: Getty Images
Англия Премер-лигаси
01.11.2026, 11.30
Ливерпул
-
Арсенал
-

Англия Премьер-лигасининг 9-туридан ўрин олган марказий учрашувда «Ливерпуль» ўз майдонида Лондоннинг «Арсенал» клубини қабул қилади. Бўлажак баҳс олдидан мерсисайдликлар ҳимоячиси Рональд Араухо ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ҳозирда жамоамиз жуда яхши ҳолатда. Ўз кучимизга ишонаман. Мавсумни у қадар яхши бошлай олмадик, аммо изчиллик билан ривожланишда давом этяпмиз. Бу ўз майдонимиздаги учрашув, шунинг учун мухлисларимиз кўз ўнгида ғалаба қозонишни истаймиз. Бунинг учун бор кучимизни ишга соламиз. Бизни чемпионга қарши оғир баҳс кутмоқда», — дея уругвайлик футболчининг сўзларини «қизиллар» матбуот хизмати келтирмоқда.

«Ливерпуль» — «Арсенал» учрашуви бугун, 1 ноябрь куни «Энфилд» стадионида бўлиб ўтади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг