Флик: «Классико — мутлақо бошқача ўйин»
«Барселона» устози Ханси Флик «Эл-класико» олдидан босим ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Классико — мутлақо бошқача ўйин. Менимча, бу футбол тақдим эта оладиган энг яхши томошалардан бири. Барчанинг эътибори шу тўқнашувга қаратилган.
Турли маданият ва авлод вакиллари бўлган миллионлаб инсонлар бу ўйинни томоша қилиш учун бирлашади. Бу ҳақиқатан ҳам ажойиб. Охир-оқибат, ғалаба сизга атиги уч очко беради, аммо «Эл-класико»нинг аҳамияти бундан анча катта.
Мен учун бундай воқеанинг бир қисми бўлиш жуда ажойиб. Ўйинда иштирок этаётган ҳар бир киши ва жамоамнинг ҳар бир аъзоси қандай футбол ўйнашни исташимизни яхши билади. Энг муҳими ҳам шу.
Менимча, биз тайёрмиз. Жамоамга ишончим жуда юқори ва бунга мутлақо аминман»,-деди мутахассис.