locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига. «Барселона» сафарда 10 киши бўлиб қолган «Бетис»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ушбу ғалабадан сўнг Флик жамоаси пешқадамликни янада мустаҳкамлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ла Лига. «Барселона» сафарда 10 киши бўлиб қолган «Бетис»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
photo: gettyimages
Испания Ла Лигаси
17.10.2026, Як.
Бетис
2
Барселона
5

Ла Лига. «Барселона» сафарда 10 киши бўлиб қолган «Бетис»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Родри каталонияликлар сафидаги дебют голини урди. Жароҳати сабаб сафдан чиққан Рафинья майдонга қайтди. Ушбу ғалабадан сўнг Флик жамоаси пешқадамликни янада мустаҳкамлади.

Испания чемпионатининг 9-турида «Барселона» сафарда «Бетис» билан беллашди. Голлар шоуига айланган баҳсда каталонияликлар 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ямал, Родри, Жезус, Эрик Гарсия ва Ольмо «Барселона» сафида гол урди. Берналь 60-дақиқада майдондан четлатилди.

Бу ғалабадан сўнг Флик жамоаси 27 очко билан турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда. «Бетис» эса 19 очко билан 3-поғонада бормоқда.

Ла Лига. 9-тур
Бетис — Барселона 2:5
Голлар:
Гомес 27, Абде 53 – Ямал 10, Родри 41, Жезус 51, Эрик Гарсия 62, Ольмо 81.
Бетис — Вальяс, Бельерин (Ортис, 70), Лоренте, Гомес, Фран Гарсия, Берналь, Себальос (Деосса, 46), Форнальс (Фидальго, 70), Ло Чельсо (Рикельме, 64), Абде, Гучо Эрнандес (Перротт, 64).
Барселона — Жоан Гарсия, Кунде, Кубарси, Жерар Мартин, Эспарт, Педри, Фермин Лопес (Ольмо, 62), Родри, Жезус (Гави, 80), Адееми (Гордон, 62), Ямал (Рафинья, 70).
Четлатиш: Берналь 60.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг