Гюлер «Реал» билан шартномасини узайтирди — Романо
Туркиялик яримҳимоячи Арда Гюлер Мадриднинг «Реал» клуби билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Янги шартнома беш йилга мўлжалланган. Томонлар келишувга сентябрь ойида эришган, барча ҳужжатлар эса имзоланиб, расмийлаштирилган.
Маълумот учун, Арда 2023 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Футболчи бу мавсумда барча мусобақалар доирасида 11 та учрашувда иштирок этиб, учта гол ва бешта голли узатма муаллифи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионатининг тўққизта туридан кейин «Реал» 21 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг учинчи поғонасини эгаллаб турибди. 27 очко тўплаган «Барселона» эса мусобақа пешқадами ҳисобланади. Бу жамоалар 25 октябрь куни Каталонияда ўзаро беллашади.