Ўзбекистонлик ёш самбочилар Қозоғистондаги халқаро турнирда 4 та медалга сазовор бўлишди
Турнир якунига кўра, юртдошларимиз 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга чиқишди.
Бошқа спорт турлари
Фото: SAMBO ASSOCIATION OF UZBEKISTAN
Қозоғистоннинг Алмати шаҳри самбо бўйича ўсмирлар ўртасидаги "Элмерек баба" халқаро турнирига мезбонлик қилди.
Мусобақада Абдушукур Тўхтапўлатов бошчилигидаги ўзбекистонлик ёш самбочилар ҳам иштирок этишди.
Турнир якунига кўра, юртдошларимиз 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга чиқишди.
Бахтиёр Калдибаев олтин медални қўлга киритган бўлса, Муҳаммадали Пардаев кумуш медалга сазовор бўлди. Рўзмат Мўйдинжонов ва Мирзаунар Пўлатов бронза медали билан юртимизга қайтишди.