Ла Лига. «Вильярреал» 90+6-дақиқадаги гол эвазига «Валенсия»дан устун келди
Испания чемпионатининг 10-туридан ўрин олган «Валенсия» ва «Вильярреал» ўртасидаги учрашув якунланди. «Месталья» стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб 38-дақиқасида «кўршапалаклар» ҳимоячиси Пепелу пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 69-дақиқада «Вильярреал» футболчиси Алекс Фримен ҳисобни тенглаштирди. 79-дақиқада меҳмонлар яримҳимоячиси Гуйе қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 90-дақиқада эса мезбонлар сафида Эллиотт ҳам четлатилди. Ҳар икки жамоа бир киши кам бўлиб қолган баҳснинг 90+6-дақиқасида Жорж Микаутадзе ғалаба голини киритди — 2:1.
Ушбу ғалабадан кейин «Вильярреал» 12 очко билан турнир жадвалининг 8-поғонасидан жой олди. «Валенсия» эса 6 очко билан 19-ўринда бормоқда.
Ла Лига. 10-тур
Валенсия — Вильярреал 1:2
Голлар: Пепелу 38 пенальти – Фримен 69, Микаутадзе 90+6.
Валенсия – Столе Димитриевски, Пабло Маффео (Дуро, 77), Сесар Таррега, Хусти де Хаас, Гайя, Луис Риоха, Давид Оторби (Раба, 14, Эллиотт 70), Гидо Родригес, Пепелу, Хави Герра (Мартинес, 70), Арно Данжума.
Вильярреал – Петер Гулачи, Ренату Вейга, Сантьяго Моурињо, Хуан Фойт (Молейро, 65), Алекс Фримен, Тейджон Бьюкенен, Карлос Масия, Пеп Гуйе, Илиас Ахомаш (Кардона, 65), Айосе Перес (Микаутадзе, 66), Жерар Морено (Комесанья, 82).
Четлатиш: Эллиотт 90 – Гуйе 79.