locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гризманн МЛС доирасида кетма-кет тўртинчи баҳсда гол урди

35 ёшли франциялик футболчи кетма-кет тўртинчи ўйинда гол уришга муваффақ бўлди.
Футбол
Гризманн МЛС доирасида кетма-кет тўртинчи баҳсда гол урди
Фото: Getty Images

«Орландо Сити» ҳужумчиси Антуан Гризманн МЛС доирасида «Ню-Йорк Сити»га қарши кечган ва 2:2 ҳисобида якунланган баҳсда гол урди.

35 ёшли франциялик футболчи кетма-кет тўртинчи ўйинда гол уришга муваффақ бўлди. Ушбу давр мобайнида у 5 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Гризманнинг гол ёки голли узатма билан якунланган серияси эса кетма-кет 11 та баҳсга етди. Бу вақт оралиғида у 12 та гол уриб, 5 та голли узатма берди.

Маълумот учун, «Атлетико» ва «Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси МЛСнинг ушбу мавсумида 15 та ўйинда 13 та гол ва 6 та голли узатма қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Гризманн 2026 йилда «Орландо Сити» сафида тўп тепмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг