Дзюдо. Dushanbe Grand Prix Juniors. Иккинчи кун — ўрта ва оғир вазнлилар кураши
Бугун Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги Hoji Sharif Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнирининг иккинчи кунги беллашувлари бўлиб ўтади.
Дунёнинг ўн тўққиз давлатидан келган дзюдочилар ўрта ва оғир вазн тоифаларида медаллар учун баҳс олиб боради. Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари ҳам белгиланган вазнларда татамига чиқадилар.
Бугунги муросасиз беллашувларда ёш дзюдочиларимизга омад ва ғалаба ёр бўлсин. Кундузги саралаш баҳслари бизнинг вақт билан соат 12:30 да бошланади.
Дзюдочиларимизнинг илк давра учрашувлари:
-81 кг: Саъдулла Равшанов – Суҳробжон Камолов (Тожикистон)
-81 кг: Ойбек Аҳмедов – Ёшидо Эл Сайкали (Ливан)
-90 кг: Дилшод Наширов – Паншер Мўминов (Тожикистон)
-90 кг: Билолбек Абдуғаффоров – Муҳаммаджон Юсупов (Тожикистон)
-100 кг: Мусурмонқул Аҳроров – Апти Уциев (Россия)
-100 кг: Муҳаммадобид Маҳмарайимов – Жанполад Алиев (Озарбайжон)
+100 кг: Алибэк Дурдиев – Рамазан Аҳмадов (Озарбайжон)
+100 кг: Намозбек Абдусатторов – Илия Сухинин (Қирғиз Республикаси)
ҚИЗЛАР
-70 кг: Дурдона Турсунова – Кети Робақидзе (Грузия)/Бахтинисо Сайфуллоева (Тожикистон)
-70 кг: Пошшажон Жумабоева – Азима Конокбаева (Қирғиз Республикаси)
-78 кг: Шоира Аминова – Эрденебат Буян-Улзи (Мўғулистон)/Элнора Салимова (Ўзбекистон)
+78 кг: Зарина Бобоназарова – Аймзада Думанқизи (Қозоғистон)