locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла лига. «Реал» «Севилья»ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мбаппе дубль

Кейинги турда «Реал» «Барселона»га қарши майдонга тушади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ла лига. «Реал» «Севилья»ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мбаппе дубль
Фото: Getty Images
Испания Ла Лигаси
18.10.2026, Як.
Реал Мадрид
4
Севилья
1

Испания чемпионатининг 9-турида Мадриднинг «Реал» клуби ўз майдонида «Севилья»ни қабул қилиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа «қироллик клуби» «Барселона»га қарши «эл-класико» олдидан йирик ғалабага эришди.

«Сантьяго Бернабеу» стадионида ўтган учрашувда ҳисоб 30-дақиқада очилди. Ян Диоманде узатмасидан кейин Арда Гюлер бир тегинишда зарба бериб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

37-дақиқада Килиан Мбаппе рақиб дарвозабонини алдаб ўтиб, мадридликларнинг иккинчи голини урди. 63-дақиқада эса француз ҳужумчиси ўзи ишлаб олган пенальтини «паненка» усулида аниқ амалга ошириб, дублга эришди.

80-дақиқада меҳмонлар ярим ҳимоячиси Мануэль Буэно ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Бироқ орадан икки дақиқа ўтиб, Ян Диоманде «Реал»нинг тўртинчи голини киритиб, учрашувга якуний нуқтани қўйди — 4:1.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг