locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фабрегас «Барселона»нинг келажакдаги бош мураббийи бўлиши мумкин

Бу ҳақда Diario SPORT нашри хабар берди.
Футбол
Фабрегас «Барселона»нинг келажакдаги бош мураббийи бўлиши мумкин
Фото: Getty Images

Италиянинг «Комо» клуби бош мураббийи Сеск Фабрегас «Барселона»да Ҳанс-Дитер Фликнинг эҳтимолий ўринбосари сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда Diario SPORT нашри хабар берди.

Манбага кўра, ҳозирда Фабрегас каталонияликлар бош мураббийлиги учун асосий номзод ҳисобланмоқда. Бироқ испаниялик мутахассиснинг яқин орада тайинланиши кутилмаяпти. «Барселона» уни Флик жамоани тарк этишга қарор қилган тақдирда, келажакдаги эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрмоқда.

«Барселона» Испания чемпионати турнир жадвалида 27 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Каталонияликлар жорий мавсумда ўтказилган тўққизта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган.

25 октябрь куни Флик шогирдларини Мадриднинг «Реал» клубига қарши муҳим баҳс кутмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг