locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алексис Макаллистер «Реал»га ўтиши мумкин

Испания гранди аргентиналик футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери учун катта маблағ сарфлашга тайёр.
Футбол
Алексис Макаллистер «Реал»га ўтиши мумкин
photo: gettyimages

Мадриднинг «Реал» клуби 2027 йилги трансфер режаларига «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Алексис Макаллистерни киритди.

Маълумотларга кўра, Испания гранди аргентиналик футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери учун катта маблағ сарфлашга тайёр.

Хабар қилинишича, мадридликлар Макаллистер учун «Ливерпуль»га 60 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Аргентиналик ярим ҳимоячи жорий мавсумда мерсисайдликлар сафида 11 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали Макаллистернинг ҳозирги трансфер қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг