locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» — буюк клуб, унинг таркибида ажойиб футболчилар ва мураббий бор» — Флик

«Барселона» бош мураббийи «Эл Класико» олдидан рақибнинг ҳужум чизиғини алоҳида эътироф этди.
Футбол
«Реал» — буюк клуб, унинг таркибида ажойиб футболчилар ва мураббий бор» — Флик
photo: gettyimages
Испания Ла Лигаси
25.10.2026, 16.00
Барселона
-
Реал Мадрид
-

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Реал»га қарши «Эл Класико» олдидан рақиб жамоа ҳақида фикр билдирди.

«Мен ўзига жуда ишонган жамоани кўришни кутяпман. Ахир, гап ажойиб футболчилар ва зўр мураббийга эга буюк клуб ҳақида кетмоқда. Рақибни айнан шундай баҳолайман.

Уларнинг таркибида, айниқса, ҳужум чизиғида жуда кўп маҳоратли футболчилар бор. Сўнгги баҳсларда улар ўзларини яхши кўрсатишди. «Эл Класико» — алоҳида аҳамиятга эга баҳс. Менимча, бу футболдаги энг яхши ўйин. Бутун дунё уни кузатади. Уч очко учун курашилади, аммо бу оддий уч очколик баҳсдан анча каттароқ воқеа.

Бундай воқеанинг бир қисми бўлиш жуда ёқимли. Жамоамдаги барча футболчилар қандай ўйнашни истayotganимизни билади. Биз тайёрмиз ва ўзимизга ишонамиз», — деди Флик.

Маълумот учун, «Эл Класико» Испания футболидаги энг катта рақобатлардан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» — «Реал» баҳси 25 октябрь куни Тошкент вақти билан 26 октябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг