locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пиоли «А» Серияга қайтишга тайёрлигини билдирди

Мураббий ҳозирда ишсиз.
Футбол
Пиоли «А» Серияга қайтишга тайёрлигини билдирди
Фото: Getty Images

«Фиорентина», «Интер», «Милан» ва бошқа бир қатор клубларда ишлаган собиқ бош мураббий Стефано Пиоли Италия чемпионатига қайтишга тайёр эканини маълум қилди.

«Хорижга кетиш имкониятларини ҳам кўриб чиқяпман, аммо Италияда қолишни истардим. Бу ерда ўзимнинг қандай мураббий эканимни яна бир бор исботламоқчиман. Хориждан кўплаб таклифлар олдим, аммо Испания, Англия ёки Франциядан эмас. Италиядан ҳам бир нечта таклиф бўлди, лекин улар орасида жиддийлари йўқ эди.

Мураббий сифатида мендан ҳали воз кечишгани йўқ. Ҳа, сўнгги тажрибам муваффақиятсиз бўлди, аммо ўзимни руҳан ёш ҳис қиляпман ва ҳали кўп нарсага қодирман. Футболнинг табиати шундай: ижтимоий тармоқлар одамларга ҳиссиётларга асосланган тамғаларни ёпиштиради. Иккита ғалаба қозонсангиз, энди сиздан воз кечишмайди», — дея Пиолининг сўзларини Corriere dello Sport нашри келтирмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг