locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «МЮ» 8 та гол урилган «отишма»да икки бор камбек қилиб, мағлубиятдан қутулиб қолди

Манкунианликлар «Астон Вилла»га қарши драматик баҳсда 90+2 ва 90+6-дақиқаларда голлар уриб, дурангга эришди.
Футбол
АПЛ. «МЮ» 8 та гол урилган «отишма»да икки бор камбек қилиб, мағлубиятдан қутулиб қолди
photo: gettyimages
Англия Премер-лигаси
08.11.2026, Як.
Манчестер Юнайтед
4
Астон Вилла
4

Англия чемпионатининг 10-турида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Астон Вилла» билан тўқнаш келди ва икки бор камбек амалга ошириб, «отишма»ни жанговор дуранг билан якунлади.

Манкунианликлар ҳар икки бўлимда икки тўп фарқини йўққа чиқаришди. Ҳал қилувчи голлар 90+2 ва 90+6-дақиқаларда урилди.

10 та турда атиги бир бор ғалаба қозонган Керрик жамоаси ФИФА кунларига 8 очко билан 18-ўринда чиқиб кетди. Эмери бошқарувидаги Бирмингем клуби эса 13 очко билан 10-поғонага жойлашган.

АПЛ. 10-тур
Манчестер Юнайтед — Астон Вилла 4:4
8 ноябрь, «Олд Траффорд»
Голлар:
Фернандеш (16, пенальти), Тилеманс (44), Зиркзе (90+2), Доргу (90+6) — Эллисон (2), Жексон (4), Макгин (48, пенальти), Горецка (53).
Манчестер Юнайтед — Ламменс, Далот (Доргу, 66), Йоро, Магуайр (Хевен, 46), Мазрауи, Майну, Тилеманс (Маунт, 66), Фернандеш, Диалло (Лейси, 66), Кунья, Мбеумо (Зиркзе, 83).
Астон Вилла — Сузуки, Харвуд-Беллис, Линделёф, Торрес, Матсен, Камара, Горецка (Мбае, 78), Макгин (Хеммингс, 71), Эллисон (Баркли, 71), Манзамби (Гомес, 78), Жексон (Майо, 86).
Огоҳлантиришлар: Хевен (57), Сузуки (90+7).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг