Руни: «МЮ» бундай руҳда ўйнашда давом этиши керак»
«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни жамоанинг «Вильярреал»га қарши учрашувдаги иродали ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
«Шундай бўлишига умид қиламан. Улар иккинчи бўлимда пайдо бўлган кайфиятни сақлаб қолишга ҳаракат қилишлари керак. Менинг назаримда, майдонда ҳам, трибуналарда ҳам муҳит бутунлай ўзгарди.
Айнан шундай ўйнашлари керак — фаол ва ташаббусни ўз қўлига олган ҳолда. Бу руҳиятни “Астон Вилла”га қарши баҳсга ҳам олиб ўтиш зарур. Чунки агар улар биринчи бўлимдагидек суст ҳаракат қилишса, мағлуб бўлишади. Шу тарзда ўйнашда давом этишлари керак», — дея Рунининг сўзларини келтиради BBC Sport.
Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» Чемпионлар лигаси умумий босқичи турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.