Де Дзерби: «Энди биз ҳақиқий жамоа сифатида ўйнаяпмиз»
Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби бош мураббийи Роберто Де Дзерби жамоа ўйинида юз берган ўзгаришлар ҳақида гапирди.
«Биз кучли жамоага айландик. “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйиндан олдин яхши футбол намойиш этаётганимиз ҳақида ўйлардим, аммо жамоа сифатида эмас. Ҳозир эса бир жамоа каби фикрлаяпмиз, бир жамоа бўлиб ўйнаяпмиз ва бир-биримизга ёрдам беряпмиз. Футболда бу жуда катта аҳамиятга эга», — деди Де Дзерби матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, «Тоттенхэм» сўнгги тўртта учрашувда мағлубиятга учрамади ва кетма-кет учта ғалабани қўлга киритди. АПЛнинг тўққиз туридан кейин «шпорлар» 12 очко билан турнир жадвалининг тўққизинчи поғонасини эгаллаб турибди.
7 ноябрь куни Де Дзерби шогирдлари сафарда «Лидс»га қарши баҳс олиб боради.