locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флик: «Барселона»нинг ҳимоядаги ўйинидан мамнунман»

Германиялик мутахассис жамоасининг ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Флик: «Барселона»нинг ҳимоядаги ўйинидан мамнунман»
Фото: Getty Images
Чемпионлар лигаси
03.11.2026, Як.
Барселона
3
Астон Вилла
0

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Чемпионлар лигаси умумий босқичи 4-туридан ўрин олган «Астон Вилла»га қарши баҳсдаги (3:0) ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ушбу учрашувда каталонияликларга Ламин Ямалнинг голи ва Рафинья Диаснинг дубли ғалаба келтирди. Фликни эса энг кўп хурсанд қилган жиҳат жамоа ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолгани бўлди.

«Ҳақиқатан ҳам кучли рақибга қарши ҳимояда қандай ҳаракат қилганимиздан мамнунман. Биз жипс ҳаракат қилдик, барча футболчилар ҳимояга жалб этилди. Энг муҳими шу.

Биз бу натижа билан фахрланамиз. Жуда яхши ғалаба, аммо ривожланишда давом этишимиз керак», — дея Фликнинг сўзларини келтиради Barca Universal.

Айни вақтда «Барселона» Чемпионлар лигаси умумий босқичи турнир жадвалида 9 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. «Астон Вилла» ҳам шунча очко жамғарган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг