Тошкентдаги Жаҳон чемпионатини 16 та медаль билан якунладик
6-8 ноябрь кунлари Тошкент шаҳри самбо бўйича катталар ўртасидаги юбилей 50-жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди.
Мусобақада дунёнинг 101 та мамлакатидан 700 нафарга яқин самбочи иштирок этди. Юртимиз мезбонлик қилган чемпионатда самбо бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этувчи мамлакатлар борасида рекорд қайд этилди.
Ўзбекистон терма жамоаси самбочилари мусобақа якунига кўра 2 та олтин, 5 та кумуш ва 9 та бронза медалига сазовор бўлишди.
ЖЧ-2026да совриндор бўлган ўзбекистонлик самбочилар рўйхати билан танишинг:
Олтин:
+80 кг: Мавлуда Абдуллаева (жанговар самбо)
-98 кг: Ўлмас Райимов (кўзи ожизлар)
Кумуш:
-50 кг: Чарос Ортиқова (кўзи ожизлар)
-58 кг: Шаҳзода Азатова (жанговар самбо)
-59 кг: Лутфилла Сайдаматов (жанговар самбо)
-64 кг: Исоқжон Абдураҳмонов (кўзи ожизлар)
-65 кг: Феруза Бобоқулова (жанговар самбо)
Бронза:
-54 кг: Фароғат Нурмаматова (жанговар самбо)
-59 кг: Азизабегим Нажимова
-59 кг: Насиба Бобоқулова (кўзи ожизлар)
-64 кг: Баҳодир Бакиев (жанговар самбо)
-72 кг: Шинар Ибраева
-80 кг: Мухлиса Турдиева
-88 кг: Санжар Аблакулов
-98 кг: Худоёр Ибройимов
+98 кг: Ислом Носиров (жанговар самбо)