locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳамзат Чимаевнинг рақиби ўзгарди: Колби Ковингтон ўрнига собиқ UFC чемпиони чиқади

RAF турнири 14 ноябрь куни Абу-Дабидаги “Etihad Arena” мажмуасида ўтказилади.
Бошқа спорт турлари
Фото: Getty Images

14 ноябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтадиган Real American Freestyle (RAF) турнирининг асосий тўқнашувида ўзгариш юз берди. Ҳамзат Чимаевнинг дастлабки рақиби Колби Ковингтон жароҳат сабаб мусобақадан чиқди. Унинг ўрнини UFCнинг собиқ чемпиони Крис Вайдман эгаллаши эълон қилинди. Бу ҳақда RAF ташкилоти маълумотига таяниб хабар берилмоқда.

Маълумотларга кўра, Чимаев ва Ковингтон ўртасидаги баҳс турнирнинг асосий воқеаси сифатида режалаштирилган эди. Бироқ америкалик спортчининг жароҳати ташкилотчиларни рақибни алмаштиришга мажбур қилди. Натижада Чимаев 42 ёшли Крис Вайдман билан эркин кураш қоидалари асосида беллашадиган бўлди.

Вайдман UFC тарихидаги машҳур жангчилардан бири ҳисобланади. У 2013 йилда Андерсон Силвани мағлуб этиб, ўрта вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритган. Чимаев ҳам мазкур дивизионда UFC чемпиони бўлган. Энди икки собиқ чемпион MMA октагонида эмас, балки кураш гиламида ўзаро куч синашади.

Маълумот учун, RAF турнири 14 ноябрь куни Абу-Дабидаги “Etihad Arena” мажмуасида ўтказилади. Мусобақада Арман Царукян, Умар Нурмагомедов ва бошқа таниқли жангчилар ҳам иштирок этиши режалаштирилган. Чимаев ва Вайдман учрашуви оқшомнинг асосий беллашуви бўлиши кутилмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг