locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гаттузо «Наполи» билан дурангдан кейин жамоасининг ўйинини баҳолади

Рим клуби турнир жадвалида етакчи.
Футбол
Гаттузо «Наполи» билан дурангдан кейин жамоасининг ўйинини баҳолади
Фото: Getty Images

«Лацио» бош мураббийи Женнаро Гаттузо Италия чемпионатининг 11-тури доирасида «Наполи» майдонида қайд этилган 1:1 ҳисобидаги дуранг ҳақида фикр билдирди.

«Бу жуда қийин сафар ва кучли жамоага қарши ўйин бўлди. Бугун кийиниш хонасига кирганимда, худди моргга киргандек бўлдим (кулади). Биринчи бўлимни аъло даражада ўтказдик. Иккинчи бўлим бошида эса рақиб бизни дарвоза томон сиқиб қўйди. Аммо бундай бўлишини кутгандик.

Бугун жамоамизнинг натижадан кўнгли тўлмагани менга ёқди. Бу йигитлар билан фахрланамиз. Бундай вазиятда бу ерга келиб ўйнаш ҳеч қачон осон бўлмайди. Шунинг учун натижадан қониқишимиз керак.

Мен футболчиларимнинг кўпроқ табассум қилишини истайман. Менинг назаримда, бугун ҳам жамоамиз яхши футбол намойиш этди», — дея Гаттузонинг сўзларини Football Italia нашри келтирмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг