locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Моуринью Ла Лиганинг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди

Октябрь ойида португалиялик мутахассис бошчилигидаги «Реал» чемпионат доирасида ўтказган учала учрашувида ҳам ғалаба қозонди.
Футбол
Моуринью Ла Лиганинг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью Испания чемпионатининг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи деб эътироф этилди. Бу ҳақда Ла Лига матбуот хизмати хабар берди.

Октябрь ойида португалиялик мутахассис бошчилигидаги «Реал» чемпионат доирасида ўтказган учала учрашувида ҳам ғалаба қозонди. Жумладан, Мадрид клуби ушбу ойда «Барселона»ни ҳам 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионати турнир жадвалида 12 та учрашувдан сўнг 33 очко жамғарган «Барселона» пешқадамлик қилмоқда. «Реал» 30 очко билан иккинчи, «Атлетико» эса 28 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Кучли бешликдан шунингдек, 26 очкога эга «Бетис» ва 22 очко тўплаган «Реал Сосьедад» ҳам жой олган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг