locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Астон Вилла» Эмери билан шартномани узайтиришни таклиф қилди — Романо

Томонлар ўртасидаги музокаралар якуний босқичга етган.
Футбол
«Астон Вилла» Эмери билан шартномани узайтиришни таклиф қилди — Романо
photo: gettyimages

«Астон Вилла» бош мураббий Унаи Эмери билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Манбага кўра, Бирмингем клуби Эмери билан бирга унинг мураббийлар штабидаги Дамиан Видагани ва Роберто Олабега ҳам янги шартномалар таклиф қилган. Ҳозирда музокаралар якуний босқичда турибди.

«Клуб бошқа жамоаларнинг қизиқиши сабаб юзага келиши мумкин бўлган вазиятларнинг олдини олишни истамоқда. Раҳбарият Эмерининг фаолиятидан тўлиқ мамнун», — деб ёзади Романо.

Маълумот учун, 55 ёшли Унаи Эмерининг «Астон Вилла» билан амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнига қадар мўлжалланган. Мутахассис 2022 йилдан буён жамоани бошқариб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эмери «Астон Вилла» билан 2025/2026 йилги мавсумда Европа лигасида ғолиб чиққан.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг