Эмери: «Олд Траффорд»даги ўйинлар биз учун доимо қийин кечади»
«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери Англия Премьер-лигаси доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида фикр билдирди.
Учрашув якшанба куни «Олд Траффорд» стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.
«Бу ерда ишлаётганимга тўрт йил бўлди ва биз ушбу стадионда доим мағлуб бўлиб келмоқдамиз. “Олд Траффорд”даги ўйинлар мен ва футболчиларим учун жиддий синов ҳисобланади. Натижага эришиш учун ҳар бир футболчи алоҳида ва жамоа бўлиб ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этиши керак.
“Манчестер Юнайтед” — ажойиб клуб. Ўтган мавсумда жамоа яхши натижа кўрсатди ва Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди. Бу мавсумда эса улар беқарор ўйин намойиш этмоқда. Бироқ жамоа аввалги даражасига қайтиши керак. Умид қиламанки, бу якшанба куни бизга қарши содир бўлмайди. Бизни жуда қийин учрашув кутмоқда», — деди Эмери матбуот анжуманида.
АПЛ турнир жадвалида «Манчестер Юнайтед» 7 очко билан 17-ўринда, «Астон Вилла» эса 12 очко билан 10-поғонада бормоқда.