locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Фенербахче» Тоттининг клуб раҳбариятига келиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Клуб журналистларни маълумотларни текширишга ва ўз фаолиятида масъулиятли бўлишга чақирди.
Футбол
«Фенербахче» Тоттининг клуб раҳбариятига келиши ҳақидаги хабарларни рад этди
Фото: Getty Images

«Фенербахче» туркиялик ОАВда Франческо Тотти клуб раҳбариятидан лавозим олиши ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди. Истанбул клуби расмий баёнот билан чиқиб, ушбу маълумотларни инкор этди.

«Франческо Тотти клубимизнинг спорт бўлимида лавозим эгаллаши ҳақида тарқалган маълумотлар мутлақо асоссиз», — дейилади «Фенербахче» баёнотида.

Шунингдек, клуб журналистларни маълумотларни текширишга ва ўз фаолиятида масъулиятли бўлишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия чемпионатининг 11 туридан сўнг «Фенербахче» турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг