Расман: Рауль Гонсалес «Реал Овьедо» бош мураббийига айланди
49 ёшли мутахассис клуб билан 2028 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Футбол
Фото: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси ва ёшлар жамоасининг экс-мураббийи Рауль Гонсалес Испаниянинг «Реал Овьедо» клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.
49 ёшли мутахассис клуб билан 2028 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Эътиборлиси, бу Рауль учун катталар футболидаги илк мураббийлик тажрибаси бўлади.
Айни вақтда «Реал Овьедо» Испания иккинчи дивизиони турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳисобида 21 очко мавжуд. Бироқ юқори дивизионга чиқиш учун плей-офф зонасига кириш оралиғидаги фарқ атиги бир очкони ташкил этмоқда.
14 ноябрь куни «Реал Овьедо» ўз майдонида «Жирона»ни қабул қилади.