locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Бунёдкор» Тошкентда «Машъал»дан устун келди

Иван Бошкович бошқарувидаги пойтахтликлар бу ғалабадан сўнг 13-ўринга кўтарилди.
Футбол
Суперлига. «Бунёдкор» Тошкентда «Машъал»дан устун келди
photo: Bunyodkor FK
Ўзбекистон Суперлигаси
22.10.2026, Як.
Бунёдкор
2
Машъал
1

Суперлига. «Бунёдкор» Тошкентда «Машъал»дан устун келди

Иван Бошкович бошқарувидаги пойтахтликлар бу ғалабадан сўнг 13-ўринга кўтарилди.

Суперлигада 25-тур учрашувлари старт олди. «Бунёдкор» Тошкентда «Машъал» билан куч синашди. Унда Иван Бошкович шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб Зафарбек Акрамов меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан бироз ўтиб, Ислом Анваров мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим охирларига етмасдан Шамсиддин Турсунмахамадов иккинчи голни урди.

Бу ғалабадан сўнг «Бунёдкор» очколари сонини 26 тага етказиб, 13-ўринга кўтарилди. «Машъал» эса 4 очко билан 16-поғонада.

Суперлига. 25-тур
Бунёдкор – Машъал 2:1
Голлар:
Зафарбек Акрамов, 11 (0:1), Ислом Анваров, 17 (1:1), Шамсиддин Турсунмахамадов, 34 (2:1)
Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абду жалилов, 9.Матия Кривокапич, 10.Амир Тўрақулов, 13.Муҳаммад Ҳакимов, 17.Музаффар Олимжонов, 18.Наримонжон Аҳмаджонов, 27.Ислом Анваров, 42.Абдулҳамид Икромов, 45.Шамсиддин Турсунмаҳаммадов, 66.Азизбек Тўлқунбеков, 74.Иван Букрин.
Машъал: 73.Владислав Русанов, 2.Зафар Акрамов, 5.Комилжон Тожиддинов (77.Иззатилло Абдулҳақов, 56), 8.Сардор Абдураимов, 19.Тоҳир Тўхтасинов (22.Муҳаммадбобур Мўйдинов, 67), 24.Ифеани Ифеани, 28.Эргаш Исмоилов, 38.Суннатулла Ярашев, 67.Оғабек Абдирахимов, 76.Фирдавс Жовлиев (7.Влатко Стояновски, 67), 99.Бобир Асқаров.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг