locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Боруссия Дортмунд” стадионда телефон ишлатмайдиган мухлисларни мукофотлайди

Мазкур ташаббус стадионда ҳақиқий футбол муҳитини кучайтириш ва томошабинларнинг ўйинга эътиборини оширишни мақсад қилган.
Футбол
Фото: Getty Images

Германиянинг “Боруссия Дортмунд” клуби уй учрашувлари давомида мобил телефонлардан кам фойдаланадиган мухлисларни рағбатлантиришга қаратилган янги лойиҳани ишга туширди. Мазкур ташаббус стадионда ҳақиқий футбол муҳитини кучайтириш ва томошабинларнинг ўйинга эътиборини оширишни мақсад қилган. Бу ҳақда “Боруссия Дортмунд” клуби расмий сайти хабар бермоқда.

Манбага кўра, лойиҳа Германиянинг Vodafone компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. “Fan Mode” деб номланган махсус тизим клубнинг мобил иловасига жойлаштирилган. Мухлислар учрашув давомида телефон экранини қанчалик кам очса, шунчалик кўп балл тўплайди. Энг юқори натижа қайд этган иштирокчилар футболчилар имзоси туширилган футболкалар ва клуб дўконида фойдаланиш мумкин бўлган совға ваучерларини қўлга киритиши мумкин.

Дортмунд клуби бош директори Карстен Крамернинг таъкидлашича, стадионда минглаб мухлисларнинг биргаликда қўшиқ куйлаши, жамоани қўллаб-қувватлаши ва ўйиндаги вазиятларга муносабат билдириши ҳеч қандай технология билан алмаштириб бўлмайдиган тажрибадир. Шу сабабли клуб мухлисларни учрашув вақтида ижтимоий тармоқлар ва мобил телефонлардан фойдаланишни камайтиришга ундамоқда. Янги тизимда қатнашиш ихтиёрий ҳисобланади.

Маълумот учун, “Fan Mode” лойиҳаси 24 октябрь куни “Боруссия Дортмунд” ва “Айнтрахт Франкфурт” ўртасидаги Бундеслига учрашувидан бошлаб ишга туширилади. Баҳс Дортмунд шаҳридаги “Сигнал Идуна Парк” стадионида бўлиб ўтади. Арена 81 мингдан ортиқ томошабинни ўз бағрига сиғдира олади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг