ПСЖ Кварацхелиянинг ўрнига Нико Уильямсни сотиб олиши мумкин
Франциянинг ПСЖ клуби қишки трансфер ойнасида Испаниянинг “Атлетик Бильбао” жамоаси ҳужумчиси Нико Уильямсни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Парижликларнинг бундай қарорга келишишига грузиялик вингер Хвича Кварацхелиянинг жиддий жароҳати сабаб бўлган. Бу ҳақда Eurosport нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 24 ёшли испаниялик футболчи Париж клуби ҳужум чизиғини кучайтириш учун асосий номзодлардан бири ҳисобланмоқда. ПСЖ раҳбарияти Уильямснинг ўйинларини бир неча йилдан буён кузатиб келмоқда. Кварацхелиянинг узоқ муддатга сафдан чиқиши эса француз клубини трансфер бозорида фаолроқ ҳаракат қилишга ундаши мумкин.
Хвича Кварацхелия 20 октябрь куни Чемпионлар лигаси доирасида “Барселона”га қарши кечган учрашувда ўнг тиззасининг олдинги хочсимон пайларини узиб олган. Шу сабабли грузиялик футболчи жарроҳлик амалиётини бошдан кечириши ва бир неча ой майдонга туша олмаслиги кутилмоқда. ПСЖ ҳужум чизиғидаги ушбу йўқотишни қоплаш мақсадида Уильямс трансферини амалга ошириши мумкин. Бироқ ҳозирча клублар ўртасида расмий музокаралар бошлангани ҳақида маълумот йўқ.
Маълумот учун, Нико Уильямс жорий мавсум Испания Ла Лигасида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Унинг “Атлетик Бильбао” билан амалдаги шартномаси 2035 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.