locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал Мадрид” ва “Барселона” 124 йиллик рақобатда ғалабалар сони бўйича тенглашди

25 октябрь куни бўлиб ўтадиган навбатдаги “Эль-Класико” арафасида эълон қилинган статистикага кўра, икки клуб ўзаро расмий учрашувларда бир хил натижа қайд этган.
Футбол
Фото: Getty Images

Испаниянинг “Реал Мадрид” ва “Барселона” клублари ўртасидаги 124 йиллик тарихий рақобатда ғалабалар сони тенглашгани маълум бўлди. 25 октябрь куни бўлиб ўтадиган навбатдаги “Эль-Класико” арафасида эълон қилинган статистикага кўра, икки клуб ўзаро расмий учрашувларда бир хил натижа қайд этган. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Реал Мадрид” ва “Барселона” шу вақтга қадар барча мусобақалар доирасида 264 марта тўқнаш келган. Ушбу учрашувларнинг 106 тасида мадридликлар, яна 106 тасида каталонияликлар ғалаба қозонган. Қолган 52 та баҳс дуранг натижа билан якунланган. Урилган голлар бўйича эса “Реал Мадрид” 444:441 ҳисобида кичик устунликка эга.

Испания Ла Лигаси доирасидаги ўзаро баҳсларда мадридликлар 80 та, “Барселона” эса 77 та ғалабани қўлга киритган. Бироқ чемпионат доирасида урилган голлар бўйича каталонияликлар 312:309 ҳисобида олдинда. “Эль-Класико” тарихидаги энг яхши тўпурар Лионель Месси ҳисобланади. Аргентиналик юлдуз мазкур қарама-қаршиликда 26 та гол урган.

Маълумот учун, “Реал Мадрид” ва “Барселона” ўртасидаги навбатдаги учрашув 25 октябрь куни “Spotify Camp Nou” стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 26 октябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади. Мазкур ўйинда ғалаба қозонган жамоа тарихий рақобатда умумий ғалабалар сони бўйича олдинга чиқиб олади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг