locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Неймар фаолиятини якунлагач, бир йил футбол билан шуғулланмаслигини маълум қилди

34 ёшли футболчи фаолиятини тугатгач, камида бир йил давомида дам олишни ва ўзини турли мажбуриятлардан озод қилишни истayotganини билдирди.
Футбол
Фото: Getty Images

Бразилия терма жамоаси ва “Сантос” клуби ҳужумчиси Неймар профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейинги режалари ҳақида гапирди. 34 ёшли футболчи фаолиятини тугатгач, камида бир йил давомида дам олишни ва ўзини турли мажбуриятлардан озод қилишни истayotganини билдирди. Бу ҳақда Globo Esporte нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Неймар “Varanda Gourmet” YouTube дастурига берган интервьюсида футболни тарк этганидан сўнг бир йил ҳеч қандай қатъий иш режаси асосида яшамаслигини таъкидлаган. Бразилиялик юлдуз ўша даврда фақат ўзи хоҳлаган машғулотлар билан шуғулланишни режалаштирмоқда. Бироқ футболчи фаолиятини айнан қачон якунлаши ҳақида аниқ қарор қабул қилмаган.

Неймар суҳбат давомида футбол ўйнашни жуда яхши кўришини, бироқ телевизор орқали учрашувларни томоша қилишни ёқтирмаслигини ҳам тан олди. Унинг айтишича, “Барселона” ва “ПСЖ”даги фаолияти давомида жамоадошлари дам олиш кунлари соатлаб футбол томоша қилган, аммо бу ҳолат унинг асабийлашишига сабаб бўлган. Ҳужумчи футбол учрашувларидан кўра спортга оид ҳужжатли фильмларни томоша қилишни афзал кўришини таъкидлаган.

Маълумот учун, Неймар 2025 йилда фаолиятини бошлаган “Сантос” клубига қайтган. Унинг Бразилия жамоаси билан амалдаги шартномаси 2026 йил 31 декабрга қадар мўлжалланган. Ҳужумчи келгуси мавсумда ҳам профессионал футбол ўйнаш ёки фаолиятини якунлаш масаласида ҳали якуний қарорга келмаган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг