locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Навбаҳор» голларга бой водий дербисида «Нефтчи»ни мағлуб этди

Мусобақа якунланишига 2 тур қолганида «Нефтчи» 64 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Футбол
«Навбаҳор» голларга бой водий дербисида «Нефтчи»ни мағлуб этди
Фото: Нефтчи ПФК
Ўзбекистон Суперлигаси
20.11.2026, Як.
Навбаҳор
3
Нефтчи
2

Суперлига 28-турининг марказий ўйини 20 ноябрь куни Наманганда ўтказилди.

«Навбаҳор» водий дербиси деб номланадиган баҳсда Фарғонанинг «Нефтчи» клуби билан куч синашди.

26-дақиқада Алишер Одиловнинг голи «Нефтчи»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 41-дақиқада Владимир Йовович майдондан четлатилиб, меҳмонлар режасини бузиб юборди. Жасур Жалолиддинов шу заҳоти ҳисобни тенглаштиришга эришди

Иккинчи бўлимда «Навбаҳор» яна икки бор рақиб дарвозасига гол урди. 53-дақиқада Кожо, 55-дақиқада Диёр Холматов меҳмонлар дарвозасини ишғол этди. «Нефтчи» бунга Куао голи билан жавоб берди.

Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва «Навбаҳор» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мусобақа якунланишига 2 тур қолганида «Нефтчи» 64 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва чемпионликка жуда яқин турибди. Иккинчи ўриндаги «Пахтакор» ҳисобида 59 очко бор. «Навбаҳор» 58 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Суперлига. 28-тур
Навбаҳор – Нефтчи 3:2
Голлар:
Алишер Одилов, 26 (0:1), Жасурбек Жалолиддинов, 42 (1:1), Жоел Кожо, 53 (2:1), Диёр Холматов, 55 (3:1), Коффи Коуао, 77 (3:2).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг