УЕФА Рим папасини ҳақорат қилган мухлислар сабабли Англияни жазолади
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Англия футбол ассоциациясини мухлисларнинг номақбул хатти-ҳаракатлари учун жазолади. Бу ҳақда Британиянинг The Guardian нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Мадридда бўлиб ўтган Испания ва Англия терма жамоалари ўртасидаги баҳсда бир гуруҳ англиялик мухлислар Рим папасини ҳақорат қилувчи шиорларни ҳайқирган. Мазкур ҳолат юзасидан мамлакат футбол ассоциацияси 15 минг евро миқдорида жаримага тортилди.
Шунингдек, миллий жамоанинг битта сафар учрашуви учун чипталар сотилишига шартли тақиқ қўйилди. Агар келгуси икки йил ичида шунга ўхшаш ҳолат такрорланса, мазкур жазо кучга киради. Англия футбол мутасаддилари эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда айбдорларни аниқлашини маълум қилди.
Маълумот учун, 15 ноябрь куни Мадриднинг «Метрополитано» стадионида Миллатлар лигаси доирасида ўтказилган беллашув англияликларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.