locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Андижон» Зоминда «Сурхон» билан дуранг ўйнади

Термизликларнинг ғалабасиз серияси 6 та, «бургутлар»да эса 7 та ўйинга етди.
Футбол
Суперлига. «Андижон» Зоминда «Сурхон» билан дуранг ўйнади
photo: Andijon fk
Ўзбекистон Суперлигаси
20.11.2026, 08.30
Навбаҳор
-
Нефтчи
-

Ўзбекистон чемпионатининг 28-турини бошлаб берган баҳсда «Сурхон» Зоминда номинал мезбон сифатида «Андижон» билан тўқнаш келди. Беллашувда ҳисоб очилмади.

Шу тариқа термизликларнинг ғалабасиз серияси 6 та, «бургутлар»да эса 7 та ўйинга етди.

Иккала жамоа ҳисобида ҳам очколар 32 тага етди. Ўзаро ўйинлар натижасига кўра «Сурхон» 10-ўринга, «Андижон» эса 11-поғонага жойлашган.

Суперлига. 28-тур
Сурхон — Андижон 0:0
19 ноябрь, Зомин, «Марказий» стадион

Сурхон —
Отабек Боймуродов, Беҳзод Шамсиев, Достон Турсунов, Ҳумоюн Шербутаев, Ричард Эмека Фрайдей (Диёр Рамозонов, 59), Сарвар Абдуҳамидов, Беҳруз Ўктамов, Фаррух Қодиров (Мирмақсуд Мирусмонов, 82), Торнике Зебниаури, Беҳруз Шукуруллаев, Муҳаммадали Мусаханов.

Андижон — Элдор Адҳамов, Одил Абдумаджидов, Александре Андроникашвили, Пўлатхўжа Холдорхонов (Бекзод Сулаймонов, 46), Хумоюнмирзо Иминов (Муҳаммадкарим Тоиров, 46), Азиз Тургʻунбоев, Дамир Темиров (Дониёр Абдуманнопов, 75), Ислом Тўхтахўжаев, Усмонали Исмоналиев, Мартин Боаке, Рустам Турдимуродов (Ҳамидулло Каримов, 63).

Огоҳлантиришлар: Торнике Зебниаури (64), Ислом Тўхтахўжаев (67), Муҳаммадали Мусахонов (85), Мирмақсуд Мирусмонов (87),

Четлатиш: Ислом Тўхтахўжаев (89).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг