43 ёшли жаҳон чемпиони 18 йиллик танаффусдан сўнг АҚШ ташқарисида жанг қилади
Тажрибали спортчи ёш жиҳатдан рақибидан катта бўлишига қарамай, ўз имкониятларига ишонмоқда.
Бокс
Фото: Getty Images
Ўрта вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони, кубалик Эрисланди Лара австралиялик Тим Цзюга қарши бўлажак жанг олдидан тайёргарлик жараёни ҳақида гапирди. Бу ҳақда BoxingScene нашри хабар бермоқда.
43 ёшли боксчи рақибига қарши тўлиқ 12 раунд давомида жанг қилишга тайёр эканини маълум қилди. Тажрибали спортчи ёш жиҳатдан рақибидан катта бўлишига қарамай, ўз имкониятларига ишонмоқда.
Қизиғи, мазкур тўқнашув Лара учун сўнгги 18 йил ичида АҚШ ташқарисида ўтказадиган илк профессионал жанги бўлади. Кубалик боксчи фаолиятининг дастлабки даврида Туркия ва Германияда рингга кўтарилган эди.
Маълумот учун, профессионал фаолияти давомида 32 та ғалаба, учта мағлубият ва учта дуранг қайд этган Лара 12 декабрь куни Австралияда ўз чемпионлик камарини ҳимоя қилади.