UFC чемпионлик камарига собиқ даъвогар допинг сабабли дисквалификация қилинди
Спортчидан 12 сентябрь куни олинган допинг намунасида тақиқланган моддалар рўйхатига киритилган остарин аниқланган.
Бошқа спорт турлари
Фото: Getty Images
Франциялик ММА жангчиси Манон Фиоро антидопинг қоидаларини бузгани сабабли уч ой муддатга спортдан четлатилди. Бу ҳақда UFC матбуот хизмати хабар бермоқда.
Спортчидан 12 сентябрь куни олинган допинг намунасида тақиқланган моддалар рўйхатига киритилган остарин аниқланган. Кейинчалик ўтказилган навбатдаги текширув эса салбий натижа берган.
Тергов давомида аниқланган модда миқдори жуда кам бўлгани ва спортчига сезиларли устунлик бермагани инобатга олинди. Шунингдек, франциялик жангчининг текширув жараёнида мутахассислар билан тўлиқ ҳамкорлик қилгани жазо муддатининг қисқартирилишига сабаб бўлди.
Маълумот учун, Фиоронинг дисквалификация муддати 19 октябрдан бошлаб ҳисобланади. У 2027 йилнинг 19 январидан бошлаб яна октагонга қайтиши мумкин.