Англиялик футболчи тўрт йиллик танаффусдан сўнг катта футболга қайтди
Футболчи Англиянинг учинчи дивизионида иштирок этаётган «Бромли» клуби билан шартнома имзолади.
Футбол
Фото: Getty Images
Англиянинг «Вест Хэм» клуби собиқ ҳимоячиси Рис Оксфорд узоқ давом этган танаффусдан сўнг профессионал фаолиятини тикламоқда. Бу ҳақда talkSPORT нашри хабар бермоқда.
Футболчи Англиянинг учинчи дивизионида иштирок этаётган «Бромли» клуби билан шартнома имзолади. Ҳимоячи янги жамоаси сафига эркин агент сифатида қўшилди.
Оксфорд жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар сабабли 2022 йилнинг ноябридан буён бирорта расмий учрашувда майдонга тушмаган. Илгари Англия футболидаги энг истиқболли иқтидорлардан бири сифатида эътироф этилган футболчи энди фаолиятини янги босқичга олиб чиқишга уринмоқда.
Маълумот учун, ҳимоячи фаолияти давомида «Вест Хэм», «Рединг», Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» ва «Аугсбург» клублари шарафини ҳимоя қилган.