locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Артета футболчиларига Fantasy Premier League бўйича тақиқ қўйди

Испаниялик мураббий ўйин олди тайёргарлиги ва тактик режалар сир сақланишига алоҳида эътибор қаратади.
Футбол
Артета футболчиларига Fantasy Premier League бўйича тақиқ қўйди
Фото: Getty Images

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета жамоа футболчиларига Fantasy Premier League ўйинида ўзларини ёки жамоадошларини таркибга киритишни тақиқлади (fc-arsenal.com).

Бундай қарор «Ливерпуль»га қарши муҳим учрашув олдидан тактик режаларнинг тасодифан ошкор бўлиб қолиши билан боғлиқ.

Маълум бўлишича, «Арсенал» вингери Кристос Цолис навбатдаги тур олдидан Fantasy Premier League жамоасига ўзини киритибгина қолмай, ҳатто жамоа сардори этиб ҳам тайинлаган. Бу эса мухлислар ва рақибларга унинг асосий таркибда майдонга тушиши ҳақида аниқ ишора берган.

Испаниялик мураббий ўйин олди тайёргарлиги ва тактик режалар сир сақланишига алоҳида эътибор қаратади. У рақибларга жамоанинг асосий таркиби ёки ўйин схемаси ҳақида ҳатто энг кичик маълумот ҳам ошкор бўлишини истамайди.

Эндиликда Fantasy Premier League бўйича белгиланган ушбу тақиқни бузган биринчи жамоа футболчилари мураббийлар штаби томонидан жиддий норозиликка дуч келиши мумкин.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг