locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал” ва “Барселона” 15 ёшли иқтидор учун кураш бошлади

Ҳозирча футболчини ўз сафига қўшиб олиш борасида каталонияликлар ва манкунианликлар рақобатчиларига нисбатан фаолроқ ҳаракат қилмоқда.
Футбол
Фото: Getty Images

Испаниянинг “Реал Мадрид” ва “Барселона” клублари Норвегиянинг “Волеренга” жамоасида тўп сураётган 15 ёшли ҳужумчи Габриэл Райковични ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда DSports нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, ёш иқтидорнинг хизматларига “Манчестер Юнайтед”, “Арсенал”, “Челси”, “Бавария”, “Боруссия Дортмунд” ва “Ювентус” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирча футболчини ўз сафига қўшиб олиш борасида каталонияликлар ва манкунианликлар рақобатчиларига нисбатан фаолроқ ҳаракат қилмоқда.

Райкович жорий йилнинг март ойида 15 ёшу 20 кунлигида Норвегия олий дивизионида дебют қилиб, мусобақа тарихидаги энг ёш футболчига айланган эди. Август ойида эса “Будё-Глимт”га қарши учрашувда ўзининг илк голини уриб, бу борада фақат Мартин Эдегордан ортда қолди.

Маълумот учун, Райкович жорий мавсум Норвегия чемпионатида 17 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва битта голли узатмани амалга оширган. ОАВда унинг трансфер қиймати 18 миллион евродан ошиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг