locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Миллатлар лигаси чорак финалига қуръа ташланди

Дастлабки учрашувлар 2027 йилнинг 25–27 март кунлари, жавоб баҳслари эса 28–30 март саналарида ўтказилади.
Футбол
Миллатлар лигаси чорак финалига қуръа ташланди
Foto: Getty Images

УЕФА Миллатлар лигасининг 2026/27 йилги мавсумида чорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унинг натижаларига кўра, саккизта терма жамоа кейинги босқич йўлланмаси учун тўрт жуфтликка ажратилди.

Чорак финалдаги энг эътиборли тўқнашувлардан бири Испания ва Франция терма жамоалари ўртасида кечади. Шунингдек, Англия Норвегия билан, Германия эса Бельгия билан куч синашади.

Амалдаги чемпион Португалия терма жамоасига Нидерландия рақиб бўлди.

Испания — Франция

Норвегия — Англия

Нидерландия — Португалия

Бельгия — Германия

Дастлабки учрашувлар 2027 йилнинг 25–27 март кунлари, жавоб баҳслари эса 28–30 март саналарида ўтказилади.

Мусобақанинг ярим финал учрашувлари 9 ва 10 июнь кунларига белгиланган. Учинчи ўрин учун баҳс ҳамда финал 13 июнь куни бўлиб ўтади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг