locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду тарихий натижага эришиш арафасида

Португалия миллий терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган 41 ёшли ҳужумчи эндиликда бор эътиборини клубдаги ўйинларига қаратади.
Футбол
Фото: Getty Images

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду профессионал фаолиятидаги 1000-голига тобора яқинлашмоқда. Португалиялик футболчига ушбу тарихий маррани забт этиш учун яна 15 та гол керак.

Саудия Арабистони чемпионатининг расмий сайти маълумотларига кўра, Роналду «Ал-Холуд»га қарши кечган сўнгги учрашувда хет-трик қайд этиб, профессионал фаолиятидаги голлари сонини 985 тага етказган.

Португалия миллий терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган 41 ёшли ҳужумчи эндиликда бор эътиборини клубдаги ўйинларига қаратади. Жорий мавсум Саудия Арабистони чемпионатида 10 та учрашувда 8 та гол урган футболчи ўзининг навбатдаги учрашувини «Ал-Аҳли»га қарши ўтказади.

Маълумот учун, Роналду Португалия миллий терма жамоаси сафида 234 та учрашувда майдонга тушиб, 146 та гол уришга муваффақ бўлган. Ҳар икки кўрсаткич эркаклар ўртасидаги миллий терма жамоалар футболида жаҳон рекорди ҳисобланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг