«Бу жуда оғир қарор бўлди. Бироқ кўплаб жиҳатларда орқага кетдик» — Беррада
«Манчестер Юнайтед» ижрочи директори Омар Беррада Майкл Керрик билан ҳамкорликни тўхтатиш қарори қандай қабул қилингани ҳақида айтди.
«Очиғини айтсам, бу жуда оғир қарор бўлди. Айниқса, клубда барча Майклни қанчалик қадрлашини ҳисобга олсак.
Янги мавсум бошланиши билан вазият биз кутгандан анча мураккаб экани маълум бўлди. Натижалар қониқарли даражада эмасди. Менимча, кўплаб жиҳатларда орқага кетдик.
Биз ноябрь ойидаги миллий жамоалар ўйинлари учун танаффусгача кутишни истадик. Шу вақтга қадар жамоадаги вазиятни батафсил ўрганиш ва қайси йўналишларни яхшилаш кераклигини аниқлашни режалаштиргандик. Якунда бош мураббийни алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилдик”», — деди Беррада Sky Sports нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Керрикнинг ўрнига 13 ноябрь куни Маурисио Почеттино тайинланди.