Почеттино: «Энфилд»га ғалаба қозониш ниятида йўл оламиз»
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоаси Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида «Ливерпул»га қарши кечадиган баҳсда ғалаба учун курашишини таъкидлади.
«Биз «Энфилд»га ғалаба қозониш, жасорат билан ўйнаш ва «Манчестер Юнайтед» эканимизни кўрсатиш ниятида йўл оламиз. Қатъият билан ҳаракат қилишимиз, ташаббусни ўз қўлимизга олишимиз, ҳеч нарсадан қўрқмаслигимиз ва «Ливерпул» каби кучли жамоага муносиб қаршилик кўрсатишимиз керак», — дея Почеттинонинг сўзларини келтиради Sky Sports.
Мазкур беллашув 22 ноябрь куни «Ливерпул» майдонида бўлиб ўтади. Бу аргентиналик мутахассис учун «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи сифатидаги илк баҳс бўлади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.
Маълумот учун, манкунианликлар Англия чемпионати турнир жадвалида 8 очко билан 18-ўринни эгаллаб турибди.