locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди

Мусобақада 7 нафар спортчи билан иштирок этган Ўзбекистон 7 та медаль қўлга киритишди.
Бошқа спорт турлари
Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди
Фото: SAMBO ASSOCIATION OF UZBEKISTAN

Россия Федерациясининг Москва шаҳрида ШҲТ Очиқ кубоги баҳслари ўз якунига етди.

Мусобақада 7 нафар спортчи билан иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси самбочилари 7 та медаль қўлга киритишди.

Вакилларимиз мусобақани 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунлашди.

Совриндорларимиз рўйхати:

Олтин:


-64 кг: Сардор Олимжонов
-72 кг: Мухлиса Турдиева
-71 кг: Шариф Кушаев (жанговар самбо)
-88 кг: Мирзатилла Эгамназаров (жанговар самбо)

Кумуш:


-98 кг: Шоҳжаҳон Ғолибов

Бронза:

-79 кг: Муҳаммадюсуф Юсуфжонов
-54 кг: Шоҳида Хонтўраева

Бу натижа орқали самбочиларимиз 10 та мамлакат ичида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни банд этишди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг