«Ливерпул» «Монако» ярим ҳимоячисига қизиқишини кучайтириши мумкин
«Ливерпул» «Монако» ярим ҳимоячиси Ламин Камарани ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Жеймс Пирс хабар бермоқда.
Футбол
photo: gettyimages
«Ливерпул» «Монако» ярим ҳимоячисига қизиқишини кучайтириши мумкин
«Ливерпул» «Монако» ярим ҳимоячиси Ламин Камарани ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Жеймс Пирс хабар бермоқда.
«Қизиллар» қишки трансфер ойнасида футболчига бўлган қизиқишини кучайтириши мумкин. Гап шундаки, Камарага «Челси» ҳам даъвогарлик қилмоқда. Лондонликлар ёзда ярим ҳимоячини трансфер қилишга яқин келган, аммо келишув амалга ошмаган.
Ламин Камаранинг «Монако» билан меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 55 миллион евро деб баҳоламоқда.