locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Артета: «Ливерпуль»га қарши бундай ўйин кўрсатиш — ақл бовар қилмас натижа»

«Арсенал» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида пешқадам.
Футбол
Артета: «Ливерпуль»га қарши бундай ўйин кўрсатиш — ақл бовар қилмас натижа»
Фото: Getty Images
Англия Премер-лигаси
01.11.2026, Як.
Ливерпул
0
Арсенал
1

«Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета АПЛнинг сўнгги турида «Ливерпуль» жамоаси дарвоза томон бирорта ҳам аниқ зарба бера олмаганига муносабат билдирди.

Тўққизинчи тур доирасида бўлиб ўтган учрашувда «канонирлар» сафарда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

«Бу статистикадан хабарим йўқ эди, аммо бу ақл бовар қилмас натижа. Ростини айтсам, ўйин давомида буни сезмадим, чунки уларда баъзи вазиятларда зарба бериш имконияти бўлди. Биз эса зарбаларни яхши тўсдик ва эҳтимолий хавфларнинг олдини олдик. «Ливерпуль»га қарши бундай ўйин кўрсатиш — ҳақиқатан ҳам ажойиб натижа», — дея Артетанинг сўзларини Arsenal Radar нашри келтиради.

Ушбу ғалабадан сўнг «Арсенал» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида пешқадам. «Канонирлар» тўққизта учрашувдан кейин 24 очко жамғарган.

Кейинги турда Лондон клуби ўз майдонида «Халл Сити»ни қабул қилади. Учрашув 7 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг