locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Моуринью «Арсенал» ҳимоячисини «Реал»да кўрмоқчи

Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Футбол
Моуринью «Арсенал» ҳимоячисини «Реал»да кўрмоқчи
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ҳимоячиси Рикардо Калафьорини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, «Қироллик клуби» италиялик футболчининг ҳаракатларини диққат билан кузатиб бормоқда ва унинг атрофидагиларга ўз қизиқиши ҳақида аллақачон маълум қилган.

Моуринью Калафьорини дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси деб ҳисоблайди. Бироқ «Арсенал» италиялик футболчини сотиш ниятида эмас. Қайд этилишича, Лондон клуби 2027 йилда ҳимоячи билан янги шартнома борасида музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, «Реал» Калафьорига муқобил вариант сифатида «Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиол номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.

24 ёшли Калафьори жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 11 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг