«Арсенал»нинг Доуман бўйича апелляцияси рад этилди
Англия футбол ассоциацияси (FA) «Арсенал» клубининг ярим ҳимоячи Макс Доуманга берилган дисквалификация бўйича апелляциясини рад этди.
16 ёшли футболчи Англия Лига кубоги доирасидаги «Флитвуд Таун»га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида қизил карточка олган. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланган, пенальтилар сериясида эса «Арсенал» 3:5 ҳисобида мағлуб бўлган.
«Арсенал» ушбу қарорни ҳаддан ташқари кескин деб ҳисоблаб, апелляция берган эди.
Бироқ мустақил назорат комиссияси Лондон клубининг мурожаатини қаноатлантирмади. Натижада Доуман Англия Премьер-лигасидаги «Ливерпуль», «Халл» ва «Ньюкасл»га қарши навбатдаги учта учрашувни ўтказиб юборади.
Жорий мавсумда ёш вингер «канонирлар»нинг асосий жамоаси сафида барча мусобақаларда бешта ўйинда иштирок этиб, иккита гол урган.