locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Беллингем: «Реал» сафидаги 50-гoлимни уриш — алоҳида ҳиссиёт»

Ушбу гол Беллингем учун «Реал» сафидаги 50-голи бўлди.
Футбол
Беллингем: «Реал» сафидаги 50-гoлимни уриш — алоҳида ҳиссиёт»
Беллингем: «Реал» сафидаги 50-гoлимни уриш — алоҳида ҳиссиёт»

«Реал» ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Испания чемпионатининг 11-тури доирасида «Расинг»га қарши учрашувда (3:0) қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Англиялик футболчи мазкур баҳсда жамоасининг иккинчи голини киритди. Ушбу гол Беллингем учун «Реал» сафидаги 50-голи бўлди.

«Жуда яхши ўйин намойиш этдик. «Камп Ноу»даги ғалабадан кейин яна бир бор зафар қучиш биз учун жуда муҳим эди. Шу боис ҳаммамиз хурсандмиз.

«Реал» сафида 50 та гол уриш — бу алоҳида ҳиссиёт. Бу нафақат мен ва шахсий мақсадларим учун, балки бутун жамоа учун ҳам муҳим. Ҳар бир футболчи учун гол уриш ва ўйин натижасига таъсир кўрсатиш жуда аҳамиятли.

Баъзида бу вазифани Мбаппе, Винисиус Жуниор, Арда Гюлер ёки мен бажараман. Аммо энг муҳими, ҳар бир футболчи жамоа ғалабасига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Асосийси ҳам шу», — дея Беллингемнинг сўзларини клуб расмий сайти келтиради.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» 11 та учрашувдан сўнг 27 очко жамғариб, турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. «Расинг» эса 11 очко билан 15-поғонадан жой олган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг